Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

НАТО делегацияси 25 июль куни Македония пойтахти Скопье шаҳрида мамлакат раҳбарияти билан учрашув ўтказди ва собиқ Югославия республикасининг альянсга қўшилиш бўйича музокаралари бошланганини маълум қилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.

Делегацияга НАТО штабининг сиёсат ха хавфсизлик масалалари бўлимида Евроатлантика ва глобал ҳамкорлик бўйича директор Жеймс Маккей бошчилик қилган. Делегацияни мамлакат ҳукумати раҳбари Зоран Заев қабул қилган.

Заевнинг сўзларига кўра, Скопье ва НАТОнинг айни пайтдаги муносабатлари фазаси НАТОнинг аъзо мамлакатлари ва иттифоқчилари жамиятларида хавфсизлик ва барқарорликнинг кафолатланишига олиб келади, бу эса мамлакат ривожланиши учун қўшимча иқтисодий имкониятларни очади.

Маккейнинг таъкидлашича, унинг ташрифидан кўзланган мақсад альянс Македониянинг қўшилиши бўйича музокараларни бошлагани ҳақида аниқ ва кучли сигнал беришдан иборат. Яқин вақт ичида ишчи гуруҳлар муҳим қадамларни амалга ошириш бўйича доимий музокарларни ва ишларни бошлайди.

Учрашувдан кейин НАТО вакили томонидан маълум қилинишича, альянснинг тажрибаларига асосан, унга қўшилиш бўйича музокаралар камида 18 ой давом этади.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
«Украинадаги урушни Россия бошламаган» — Путин (видео)
Маҳаллий
Ўзбекистонда давлат ташкилотлари машиналарига газ қуйиш вақтинча тақиқланди
Маҳаллий
Тошкентда Cobalt йўлдан ўтаётган она-болани уриб юборди (видео)