Обид Асомов ва Дилноза Кубаева ҳинд киноижодкорларининг фильмида суратга тушмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Обид Асомов ўзининг Instagram’даги саҳифасида маълум қилди.
«Яқинда Ҳиндистонлик киночилар мамалакатимизга келиб, янги бир кинони суратга олиш ишларини бошлаб юборишди ва фильмларига ўзбек актёрларини, шу жумладан мени ва жондан азиз синглим Дилноза Кубаевани, Муқаддас Холиқовани чақиришди. Бухоройи шарифга тезюрар поездда ғир этиб бориб, суратга тушиб, яна ғир этиб қайтиб келдик. Поездда қилинган меҳмондорчилик учун ‘Афросиёб’ жамоасига алоҳида раҳмат. Поездлар ҳамиша шунақа учиб юрсин, тагидан шамол ўтиб тураверсин», дея ёзув қолдирган Асомов.
Изоҳ (0)