• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.75
    • RUB156.79
    • EUR14658.61
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Мутахассис: Бошланғич диний билимларнинг йўқлиги ўзбекистонлик муҳожирларга панд бермоқда

    Россиядаги ўзбекистонлик муҳожирларга Ўзбекистонда ёшлигидан масжидларга бормагани ёки диний таълим олмагани панд бермоқда. Бундай фикрни Москва шаҳрида меҳнат муҳожирларининг ҳуқуқини ҳимоя қилиш маркази юристи Ботиржон Шерматов «Azon.uz» нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.

    Фото: «TVC.ru»

    Фото: «TVC.ru»

    – Айрим фикрларга кўра, Сурия, Ироқ ва Афғонистон каби давлатларга кетиб қолаётган баъзи юртдошларимиз айнан Россиядаги маърузалар ва даъватлар таъсирида жиҳодчилар сафига қўшилиб кетмоқда. Сизнингча, бу қанчалик ҳақиқатга яқин? Агар ҳақиқат бўлса, кўпроқ кимлар бунга мойил бўлмоқда?

    – Албатта, мен ҳуқуқшунос сифатида фаолият олиб бораман ҳамда ҳар қандай масалага одатда ҳуқуқий жиҳатдан ёндашишга ҳаракат қиламан. Шу сабабли бу борада аниқ бир нима дейиш қийин, лекин ўз шахсий мулоҳазаларимни билдириб ўтишим мумкин. Россиядаги олимлар, имомлар одатда ўз маърузаларини рус ва татар тилларида қилишади. Бизнинг юртдошларимиз рус тилидаги маърузаларни яхши тушунмагани учун масжидларга илм олиш учун эмас, балки фақатгина ибодат қилиш учун боришади, жума маърузаларини тушунишмайди. Кучли билимга эга бўлган Шамил Алавутдинов ва бошқа уламолар ҳам фақат рус тилида маърузалар қилади, диний китоблар ва интернет сайтлари ҳам рус тилида фаолият олиб боради.

    Масжидлардаги ҳолат ҳам бемалол, ҳар ким келиб ўз ибодатини ўз мазҳабида адо этиб кетади. Авваллари ким хоҳласа келиб маъруза қилиб кетарди, энди фақат расмий имомлар ёки улар билан маслаҳатлашиб бошқа олимлар келиб маъруза қилмоқда.

    Ўзбекистонлик кўпчилик мигрантлар эса Россияга келганидан кейингина динни ўргана бошлайди, ҳатто кўпчилиги умрида намоз ўқимаган кишилар бўлади. Бу ерда хонадошларидан ёки масжидда ўрганади. Ўзбекистонда ёшлигидан масжидларга бормагани ёки диний таълим олмагани бу ерда панд бермоқда. Менимча, шунинг учун бу ерда бирор адашган фирқанинг таъсирига тезда тушиб қолади ҳамда дарров уларга ишониб қолмоқда. Менинг таклифим, Ўзбекистон Мусулмонлар идораси бу масалага жиддий ёндашиб, Россияда меҳнат қилаётган фуқароларимизни диний-маърифий саводхонлигини ошириш билан шуғулланиши лозим. Бунинг учун бир ойда бир маротаба имом домлаларимизнинг Россия Федерациясидаги фуқароларимиз кўп бўлган минтақаларига юборилиши, меҳнат муҳожирларининг Ислом динига алоқадор саволларига жавоб бериб, суҳбатлар ўтказиб туриши керак.

    Бундай ҳолатларни олдини олиш учун Россия мусулмонлари идораси ва маҳаллий имомлар томонидан ҳам кўплаб маърузалар қилиниб, тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, Васатия маркази, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номидаги диний-маърифий марказ  ва «Аиша» аёллар марказлари бу борада анча ташаббус кўрсатмоқда. Хусусан, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари номидаги марказ ҳазратнинг китобларини бепул тарқатади, рус тилига таржима қилиб, жазони ижро этиш муассасаларига ҳам тарқатади.

    24.07.2018, 09:12   Изоҳ (0)   21480
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон ва Вьетнам ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 100 млн долларга етказишга интилади

    24.07.2018, 09:03

    26 минг сўмдан гўшт, 200 сўмдан тухум. Бу нархлар Ўзбекистондаги бозорларда борми?

    24.07.2018, 08:39

    Тошкентда Исроил намунаси асосидаги технопарк қурилади

    23.07.2018, 23:53

    Сурхондарёдаги намунавий уйлар эгалари нимадан норози?

    23.07.2018, 23:45

    Деҳқонобод туманида бўш иш ўринлари ярмаркаси бўлиб ўтди

    23.07.2018, 23:33

    Миллий банк Deutsche Bank билан 500 млн евро миқдоридаги келишув имзолади

    23.07.2018, 22:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Қозоғистон Женнифер Лопес концертидан қанча даромад топди? 

    14 август, 09:30

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Кейинги 48 соат ҳал қилувчи”: Украина армияси Донбассдаги муҳим шаҳарда қуршовда қолиши мумкин

    Дунё | 14 август, 10:49

    “Манчестер Сити” “Монако” футболчиси учун 80 млн евро тўлашга тайёр

    Спорт | 14 август, 10:27

    Бир урушдан бошқасига: Ғазодаги фаластинликлар Жанубий Суданга кўчирилиши мумкин

    Дунё | 14 август, 10:21

    Instagram: Туғилган кунини нишонлаётган Раъно Шодиева, совғалар “ёмғири”остида қолган Жей Ло, Юлдуз Усмонованинг бир куни қандай ўтади?

    Маданият | 14 август, 10:12

    Ўзбекистонда 15 август куни ҳаво ҳарорати яна пасаяди

    Ўзбекистон | 14 август, 09:59

    CNN: Путин ва Трамп Аляскадаги ҳарбий базада учрашади

    Дунё | 14 август, 09:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.