Napa Team компанияси Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Ортиқхўжаевга юқори технологияли Technopark Napa паркини яратиш лойиҳасини тақдим этди. Бу ҳақда «Podrobno.uz» хабар бермоқда.
Лойиҳа амалга оширилганидан сўнг пойтахтда IT-тадбиркорликни ривожлантириш учун янги майдон ва IT-мутахассисларни амалий тайёрлаш манзили пайдо бўлиши мумкин.
Технопарк кўплаб стартапларга ҳаёт бағишлаши мумкин, инвесторлар ҳисоб-китобига кўра, уларнинг сони йилига камида 250 та бўлади. Мазкур лойиҳага IT-стартаплар энг кўп жамланган Исроил технопарклари намуна сифатида танланди. Лойиҳани тўлиқ жорий этиш учун 12 минг квадрат метр майдон талаб қилинади.
Изоҳ (0)