«Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун Президент томонидан имзоланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Қонун билан Жиноят кодексида белгиланган жавобгарликка тортиш муддатлари қисқартирилди.
Унга кўра, жиноят содир этилган кундан бошлаб қуйидаги муддатлар:
- ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят содир этилган кундан бошлаб — икки йил (илгари уч йил);
- унча оғир бўлмаган жиноят содир этилган кундан бошлаб — тўрт йил (илгари беш йил);
- оғир жиноят содир этилган кундан бошлаб — саккиз йил (илгари ўн йил);
- ўта оғир жиноят содир этилган кундан бошлаб — ўн тўрт йил (илгари ўн беш йил) ўтган бўлса, шахс жавобгарликдан озод қилинади.
Изоҳ (0)