• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон ОТМлари ректорлари абитуриентларга имтиҳонни адолатли ва ҳалол ўтказишга ваъда берди

    Халқаро пресс-клубда 21 июль куни  «Қабул—2018:  Шаффофлик, ҳалоллик, адолат мезонлари ва  инновацион ёндашувлар» мавзусида навбатдаги сессия бўлиб ўтди. Сессияда  2018—2019 йилларда олий ўқув юртларига қабул жараёни ва тест имтиҳонларига тайёргарлик ишлари ҳамда бугун долзарб бўлиб турган жуда муҳим масалалар ва муаммоли вазиятлар таҳлил қилинди. Ўзбекистон университетлари тарихида биринчи марта ХПК сессиясида Ректорларнинг Мурожаати ҳавола этилди ва қабул қилинди. Бу ҳақда пресс-клуб вакили «Дарё»га маълум қилди.

    Фото: «Халқ сўзи»

    Фото: «Халқ сўзи»

    Мурожаатнома матни билан танишинг:

    Республика олий таълим муассасалари ректорларининг абитуриентлар, уларнинг ота-оналарига мурожаати

    Ўзининг кўҳна ва қадим тарихига, боқий миллий қадриятларига эга бўлган мамлакатимиз яқин ва узоқ давлатлар билан ўзаро ҳамкорликда янги тамаддун босқичига қадам қўйди. Бу эзгу ишда буюк адибимиз Абдулла Авлоний сўзлари билан айтадиган бўлсак, «таълим ва тарбия биз учун ё ҳаёт, ё мамот, ё нажот, ё ҳалокат, ё саодат, ё фалокат масаласи»га айланди.

    Президентимизнинг шахсий ташаббуслари ва улкан саъй-ҳаракатлари билан бугун таълим тизими бутунлай янгиланиш босқичига кўтарилди.

    Биз – кўп сонли ректорлар таълим-тарбия ишларини замон талаблари асосида ташкил этиш, унга илғор инновацион ғояларни олиб кириш, ёшларнинг истеъдодларини намоён этишлари учун етарлича шарт-шароитлар яратиб бериш билан биргаликда соҳа ривожига салбий таъсир этиши мумкин бўлган ва замонавий таълимнинг оёғига кишан бўлиб турган иллат — порахўрлик ва таъмагирликнинг олдини олиш, ҳар ишда ҳалол ва виждонан йўл тутиш, олий таълим муассасаларини ҳақиқий маънодаги маърифат ва ҳалоллик масканига айлантириш, шунингдек, бу йилги қабул жараёнларини  шаффоф, адолатли ва ҳалол ўтказишга ваъда берамиз.

    Ҳурматли абитуриентлар!

    Ватанимиз, халқимиз ва Президентимиз Сизларга катта умид билан қараб турибди. Сизлар бизнинг келажагимиз. Ҳар соҳада мамлакатимиз равнақининг кафолати саналасиз.

    Кўряпсизки, ёшларнинг илм-фан ва касб-ҳунар сирларини эгаллашлари учун юртимизда барча шарт-шароитлар муҳайё қилиб берилмоқда. Бугун ўзингиз учун касб танлаб, ўқишга киришга аҳд қилдингизми, ўз билимингизга, ақл-заковатингизга ва сизларга шу шароитларни яратиб берган Президент ишончига муносиб бўлинг ва муносиб  иш қилинг. Кириш имтиҳонларига, тест синовларига пухта тайёргарлик кўриб, бу имтиҳонлардан ўз билимингиз билан ўтишга бел боғланг.

    Азиз ота-оналар!

    Ҳаммамиз учун фарзанд – азиз, унинг камолини кўриш эса асл орзуимиздир. Бугун замон ўзгармоқда. Ёшларнинг илм даргоҳларига ҳалол ва пок киришлари учун кенг имкониятлар эшиги очиб берилди. Афсуски, товламачилар ва фирибгарларнинг дунёқараши ўзгармаяпти. Улар ҳамон эскича ўй-хаёлларда, мўмай     ва қинғир йўллар билан даромад топиш илинжида юрибди. Уларнинг тузоғига илиниб қолманг.

    Халқимизда  «қарс икки қўлдан чиқади» деган нақл бор. «Коррупция тўғрисида»ги Қонуннинг тегишли бандларига кўра пора берган ҳам, пора олган ҳам қонун олдида тенг жавобгар саналади ва муқаррар жазога тортилади. Фарзандингизга ёрдам бераман десангиз, ноўрин ва пинҳона хатти-ҳаракатларга йўл қўйманг! Бу йўлдаги ножўя қадам билингки, кун ўтиб бир кун болангиз келажаги учун қаттиқ зарба бўлиши мумкин. Бир ҳақиқатни унутманг! Пора билан ўқишга кирган инсон, бутун ҳаёти давомида шу пулни қайтариб ишлаб олиш ҳаракатида бўлади. У ўқитувчими ёки шифокор, масъул мутасаддими ёки оддий ишчи қатъи назар, олдига келган ҳар бир инсонга «товар» сифатида қарайди ва ундан доимо таъма қилади. Таъма билан суғориладиган қалбда эса яхшилик уруғи унмайди. Таъма ва пора занжирини қабул жараёнларидаёқ узайлик! Токи у бошқа ниш урмасин! Фарзандларимиз қўлида занжир бўлиб, уларни панжара ортига бошламасин!

    Бугун замон шиддат билан олдинга қараб кетаётган, глобаллашув жараёнлари бутун дунёни қамраб олаётган, ҳамманинг нигоҳи ёшлар тақдирига қаратилган бир пайтда муҳтарам Президентимиз ва давлатимиз томонидан  кучли ва адолатли таълим-тарбия тизими яратиб берилмоқда. Ҳамма гап буни тўғри англаш, Ватан ва халқ олдидаги бурч ва масъулиятни ҳис қилган ҳолда, ягона мақсад ва ғоя атрофида бирлашишдадир. Бу ғоя эса адолат ва тинчликка, тенглик ва қардошликка асослаган Мустақиллик, Ватан равнақи ва Ўзбекистон ғоясидир!

    Унга содиқ қолиш ва биргаликда ҳаракат қилиш ҳаммамизнинг бурчимиздир. Шундагина биз Президентимиз, халқимиз ва давлатимизнинг ишончини оқлаган бўламиз.

    22.07.2018, 11:05   Изоҳ (0)   19807
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сўров: ўзбекистонликлар пулни долларда эмас, сўмда жамғаришни кўпроқ маъқул кўра бошлади

    22.07.2018, 10:40

    Ўзбекистондаги фойдали қазилмалар 5,7 трлн долларга баҳоланди

    22.07.2018, 10:09

    Тошкент шаҳар ИИББ: бизнесменнинг қийноққа солингани ҳақидаги хабарларни суд текширади

    22.07.2018, 09:51

    Бухорода 11 млн сўм ва 22 минг долларни ўзлаштирган фирибгар ушланди

    22.07.2018, 09:30

    Самарқандлик жуфтлик танишига тиғ тираб, пули ва телефонини тортиб олди

    22.07.2018, 09:00

    Ўзбекистон 2017 йилда Украинадан 2000 та автомат ва тўппонча-пулемёт харид қилди

    22.07.2018, 08:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россиялик болалар дам олиш учун Ўзбекистондаги оромгоҳга келди

    Ўзбекистон | 19 июл, 09:14

    “Реал” Родригонинг келажаги борасида музокара бошлади

    Спорт | 19 июл, 08:57

    Тошкент кўчаларидан бири автомобиль ва йўловчилар учун бир ойга ёпилади

    Ўзбекистон | 19 июл, 00:23

    Непалда онлайн фирибгарлик ва жиноятчилик кўпайиши сабабли Telegram блокланди

    Дунё | 18 июл, 23:57

    Қирғизистон Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегаралар туташган нуқта тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

    Дунё | 18 июл, 23:30

    Ўзбекистонда судлар томонидан оқланган шахслар сони 2,5 баравар камайди

    Ўзбекистон | 18 июл, 23:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.