Молия вазирлиги Ўзбекистоннинг йирик солиқ тўловчилари ҳиссасига тўғри келадиган тушумлар ҳақида маълумот берди.
20 та энг йирик солиқ тўловчи давлат бюджетига тушумларнинг учдан бир қисмини таъминлаб берди.
Уларнинг энг кўпи «Ўзтрансгаз» ҳиссасига тўғри келди (5,1 фоиз). Навоий (5 фоиз) ва Олмалиқ (3,1 фоиз) тоғ-металлургия комбинатлари кейинги ўринларда қайд этилди.
«Муборакнефтгаз» улуши 2, «ЎзБат» ва Бухоро нефтни қайта ишлаш заводиники эса 1,8 фоиздан иборат бўлди.
Йирик солиқ тўловчилар қаторида Beeline (1,5), «Шўртан газ-кимё мажмуаси» (1,4), Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи, «Кизилкумцемент», «Осиётрансгаз» ва «Ўзбекэнерго» (барчаси 1,2 фоиздан) ҳам кўрсатиб ўтилган.
«Тошкентвино» комбинати, «Шўртаннефтегаз», «ЎзКорГазЧемикал» ва Ucell 1 фоиздан тушумни таъминлаб берди.
Йигирматаликни «Ўзбекистон темир йўллари» (0,9%), Coca-Cola (0,8 фоиз), «Оҳангаронцемент» (0,6 фоиз) ва Муборак газни қайта ишлаш заводи (0,5%) якунлаб берди.
Изоҳ (0)