NASA яқин ҳафталар ичида ўзининг янги лойиҳаси – Parker космик зондини учиради. Бу ҳақда Science Alert’га таяниб, «Корреспондент.net» хабар берди.
Космик зонд Қуёш сатҳи ва ташқи атмосферасига рекорд даражадаги 6,1 миллион километр масофага яқинлашади.
Parker Solar Probe зонди кесиб ўтадиган Қуёш тожи фавқулодда юқори ҳарорат, бироқ саёз зичликка эга. Бу эса зондга Қуёшга яқинлашиш имконини беради.
Лойиҳанинг мақсади Қуёш шамолининг вужудга келиш жараёнини тадқиқ қилишдан иборат. Қуёш шамоли деганда, Қуёш тожидан космик маконга 300-1200 километр/соат тезликда чиқариладиган ион зарралари тушунилади. Ион зарралари Ер магнит майдони билан таъсирга киради ва геомагнит бўронларини келтириб чиқаради.
Зондга ҳимоя экрани ўрнатилган бўлиб, у аппаратнинг Қуёш атмосфераси ташқи қобиқларида ишлаш имконини беради. Олимларнинг башоратларига қараганда, экран 1371,11°С даражада қизийди, зонднинг ўз ҳарорати эса 29,4°С даражадан ошмайди.
Изоҳ (0)