АҚШнинг Миссури штатида Тейбл-Рок кўлида кеманинг ҳалокатга учраши оқибатида 17 киши ҳалок бўлди. Гувоҳлар воқеани видеога олиб YouTube’га жойлаган, деб ёзмоқда «РИА Новости».
Шунингдек, 7 киши шифохонага ётқизилган. 1 киши оғир жароҳат олган.
Маълум қилинишича, сайёҳларни сайрга олиб чиққан катерда 31 киши, жумладан, вояга етмаганлар бўлган. Дастлабки хабарларга кўра, ҳалокат кучли шамол оқибатида кўлда юз берган бўрон туфайли содир бўлган.
Изоҳ (0)