Туриннинг «Ювентус» жамоасининг янги аъзоси Криштиану Роналду Грецияда дам олган меҳмонасида катта миқдордаги чой пули қолдирди, деб ёзади The Sun нашри.
Роналду Грециядаги Cоsta Navarino меҳмонхонаси ходимига 20 минг евро берган. Криштиану меҳмонхонанинг хизмат сифатидан қониқиш ҳосил қилганлиги боис шундай ишга қўл урган.
Маълумот учун Роналду «Ювентус»да йилига 30 миллион евро пул ишлаб топади. 20 минг еврони эса тахминан 6 соатда топади.
Изоҳ (0)