Англиянинг «Ливерпуль» клуби Италиянинг «Рома» жамоасидан бразилиялик посбон Алиссон Бекерни сотиб олди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди.
25 ёшли Алиссоннинг трансфери 62,5 миллион еврони ташкил этди, яна 10 миллионни эса «Рома» турли бонуслар кўринишида олади. Трансфернинг умумий суммаси 72,5 миллион еврони ташкил қилади.
Келишув қанча муддатга тузилгани ҳозирча хабар қилинмади. Аввалроқ Алиссон жамоа билан 6 йиллик шартнома тузиши айтилган эди.
Шу тариқа бразилиялик дарвозабон футбол тарихидаги энг қиммат дарвозабонга айланди.
Аввалги рекорд Жанлуижи Буффонга тегишли бўлиб, «Ювентус» 2001 йилда Буффонни «Парма» жамоасидан 52 миллион еврога сотиб олган эди.
Изоҳ (0)