Канадада биологлар жуда паст ҳароратгача совутилган ўткир ва токсик «тузламалар»да яшаш ва кўпайиш қобилиятига эга бўлган микробларни топди. Бундай бактериялар Марснинг тупроғи ва шўр булоқларида ёки Сатурн ойи ва Юпитернинг сувларида яшай олади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Тажрибаларнинг кўрсатишича, Марс тупроғида токсик перхлоратларнинг мавжудлиги у ерда ҳаёт йўқлиги ҳақида гапиришга асос бўла олмайди. Бактериялар таркибининг ўндан бир қисми перхлоратлардан иборат жуда ўткир «тузламаларда» ҳам яшай олади. Марсда эса уларнинг миқдори 10 баравар камроқни ташкил қилади.