Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

19 июль куни соат 05:17 да Тошкент шаҳар Миробод тумани Нукус кўчаси 71-уйда жойлашган Sigma бизнес марказининг 4-қаватида жойлашган Соғломлаштириш маркази саунасида ёнғин чиқди.

Миробод тумани Ёнғин хавфсизлиги инспектори Фарҳод Абдуллаевнинг UZ24’га маълум қилишича, Тошкент шаҳар ИИББ ЁХБнинг Жанговар бўлинмалари томонидан кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 05:49 да бартараф этилган. Ёнғин оқибатида Sigma бизнес маркази биносининг ташқи қопламаси 30 квадрат метр майдони ҳамда саунанинг 25 квадрат метр майдони зарарланган. Жабрланганлар йўқ.

Дастлабки тахминларга кўра, ҳодисага саунада ўрнатилган электр иситгич мосламаси ўрнатишда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинмагани сабаб бўлган. Ҳозирда келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Тошкент шаҳар ИИББ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объект раҳбар ва ходимларини ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этишларини сўрайди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар