Сурияда Россия Мудофаа вазирлиги мутахассислари иштирокида 88 та тиббиёт ва 213 та таълим муассасаси тикланди. Бу ҳақда 18 июль, чоршанба куни Россия мудофаа бошқармаси хабар қилди, деб ёзади «РИА Новости».
«САР ҳудудида жами 88 та тиббиёт ва 213 та таълим муассасаси тикланди, 244 километр автомобиль йўллари, 176 километр электр узатиш тармоғи ва 73 та электр подстанцияси таъмирланди», — дейилади Қочоқларни қабул қилиш, тақсимлаш ва жойлаштириш маркази ахборот бюллетенида.
Охирги сутка ичида Дайр-аз-Зор вилоятидаги Хшамеда иккита мактаб ва ат-Табияда битта мактабни таъмирлаш якунланганлиги таъкидланмоқда.
Изоҳ (0)