Америкалик сенатор-демократ (Нью-Гемпшир штати) Жин Шахин Дональд Трамп ва Владимир Путин учрашувида иштирок этган таржимонни сўроқ қилишга чақирди. Бу ҳақда сенаторнинг Twitter’да ёзган хабарига таяниб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Сенаторнинг сўзларига қараганда, таржимон Трампнинг Путинга берган ваъдалари, шунингдек, эришилган келишувлар ҳақида сўзлаб беради.
«Мен Трамп ва Путин ёпиқ учрашувда нималар ҳақида гаплашганини билиш учун таржимонни сўроқ қилишга чақираман», — дея таклиф билдирган Жин Шахин.
Изоҳ (0)