Яқиндагина Франция терма жамоаси билан ЖЧ—2018 да ғолиб бўлган Поль Погба клубдаги келажаги борасида бир қарорга келди, деб хабар бермоқда Tuttosport.
Манбага кўра Погба «Ювентус»га қайтишга қарор қилган. У янги мавсумни Жозе Моуриньо қўл остида бошламоқчи эмас. Пол қарорини агенти Мино Райолага маълум қилган.
Маълумот учун Погба «Манчестер Юнайтед»га 2016 йилда айнан «Ювентус»дан ўтган эди. Манчестерликлар унинг трансфери учун 105 миллион евро тўлаганди.
Изоҳ (0)