Жорий йилнинг 6—16 июль кунлари Буюк Британиянинг Манчестер шаҳрида заиф эшитувчилар ўртасида шахмат Олимпиадаси бўлиб ўтди, деб хабар беради МОҚ матбуот хизмати.
Мусобақа доирасида Очиқ чемпионат ҳам ташкил этилди. Унда ўзбекистонлик шахматчи, 2004 (Маленте, Германия) ва 2008 йилги (Сант-Галлен, Швейцария) заиф эшитувчи ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпиони, 2015 йилги Осиё чемпиони (Улан-Батор, Мўғулистон) Сирожиддин Зайниддинов ҳам иштирок этди.
Очиқ чемпионат якунларига кўра 8 очко жамғарган Сирожиддин биринчи ўринни қўлга киритди ва мусобақа ғолибига айланди. Маълумот учун чемпионатда 30 нафар шахматчи ўз омадини синаб кўрди.
Шахматчи бугун тонгда кутиб тантанали равишда кутиб олинди.
Эслатиб ўтамиз, Сирожиддин аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан икки хонали уй билан тақдирланганди.
Изоҳ (0)