Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Тошкент шаҳар ҳокимлигида лойиҳаларнинг шаҳар ҳокими вазифасини бажарарувчи Жаҳонгир Ортиқхўжаев учун намойиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда ҳокимлик қошидаги Жамоатчилик кенгаши маълум қилди.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги қошидаги Жамоатчилик кенгаши

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги қошидаги Жамоатчилик кенгаши

Тошкентнинг 11 туманидан келиб тушган 100 дан ортиқ бизнес ва инвест лойиҳалар, жумладан, Жамоатчилик кенгашининг эксперт баҳолашидан ўтган лойиҳалар ҳам кўриб чиқилди.

Ҳоким бизнес вакилларига доимий равишда учрашиб туришни, истироҳат боғларини ўзлаштиришни, давлат-ҳусусий ишбилармонлигини ривожлантиришни таклиф этди.

Жаҳонгир Ортиқхўжаев бир нечта мастер-лойиҳалар, жумладан Фарғона Йўли лойиҳасини санаб ўтди ва хаотик ҳаракат қилмасдан концепция доирасида ишлашни таклиф этди.

Тақдим этилган лойиҳаларнинг деярли барчаси: Best Western меҳмонхоналари тармоғини қуриш, метрода бепул Wi-fi жорий этиш, сайилгоҳ кўчасини ташкил этиш ва ҳоказо лойиҳалар тасдиқланди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар