«Биз учун оддий фуқаролардан кўплаб мактуб, таклиф ва ғояларни олиш жуда қизиқдир! Тажрибада бундай ҳолатлар жуда кам кузатилади, Ўзбекистонда эса бу оддий ҳолат экан», — дейди Tashkent City XIМ лойиҳаси устида ишлаётган чет эллик мутахассилардан бири.
Фуқаролар атрофда бўлаётган ўзгаришларга бефарқ эмаслар: биз хавотир олмоқдамиз, иштирок этмоқдамиз ҳамда атрофни яхшилашга ҳаракат қилмоқдамиз...
Сабаби биз шаҳримизни севамиз ва уни ўз қўлимиз билан яратмоқдамиз.
Tashkent City XIМ проекти бошланиши билан одамлар турли-хил мактубларни жўната бошлашди. Мактублар уй ва мулк ҳақида эмас, балки 80 гектар ҳудудда ўсаётган дарахтлар ҳақида эди. Дирекциядан дарахтларни сақлаб қолишни сўрашди, уларни кесмаслик ва йўқ қилмасликни илтимос қилишди. Сабаби булар ўтмишдан қолиб кетган бир хотира ва тарихдир. Кўплаб дарахтлар бу ерда ўнлаб йиллардан бери яшамоқда, шунинг учун ҳам лойиҳани амалга ошириш жараёнида уларни сақлаб қолиш учун ҳаракат қилинмоқда.
Ҳудудда боғ қурилиши учун тайёргарлик ишлари олиб борилаётганда, жойларда топографик ўрганишлар ташкил этилди. Барча деталларга алоҳида эътибор берилди. Барча дарахтларнинг жойлашган ҳудуди ҳамда муҳандислик ҳисоб-китоблар амалга оширилди.
Ҳозирги вақтда 18 гектар ҳудудда жойлашган барча дарахтлар рақамланди ва уларнинг сони жами 300 тага етди.
Иш жараёнига махсус мутахассис дендролог жалб этилди ва у барча дарахтларни ўрганиб чиқди. Ўрганишлар жараёнида шуниси маълум бўлдики, баъзи бир дарахтлар турли хил касалликларга дучор бўлиб, уларда ҳашаротлар ҳам мавжуд экан. Боз устига баъзи дарахтларни бу ерда сақлаб бўлмайди, сабаби мевали дарахтларни жамоат боғларида ўстириш халқаро стандартларга кўра мақсадга муофиқ эмас.
Сақланиб қолиниши мумкин бўлган дарахтлар жойида қолади, бошқалари эса кўчирилади. Бунинг учун барча имконият ва техникалар мавжуд. Ушбу техника дарахтни илдизи билан олиб, унга ҳеч қандай шикаст етказмаган ҳолда бошқа жойга кўчириб экиш имкониятини беради. Аммо бу иш ҳам осон эмас. Сабаби дарахтларни ҳам хоҳлаган вақтда кўчириб бўлмайди.
Нима бўлган тақдирда ҳам, боғ лойиҳалаштириш жараёнидадир, шунинг учун ҳам ландшафтга ва табиатга алоҳида эътибор берилмоқда.
Биз эса, Tashkent City XIМни безатиш учун атроф-муҳитни сақлаб қоламиз ва у ҳақида қайғурамиз.
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ (0)