Андижон вилоятининг Асака шаҳрида Korzinka.uz DISKONT супермаркетининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Маросимда қатнашган Асака тумани ҳокими Эркинжон Якубов йиғилганларни янги, ҳар томонлама қулай савдо ҳудуди билан табриклар экан, келгусида маҳаллий аҳоли учун бунданда кўпроқ шароитлар яратишни ваъда қилди.
Жумладан, «Тун-у кун мана шу ҳудудда тинимсиз иш олиб боряпмиз. Ҳаммаси сиз, азиз ҳамюртларимизни рози қилиш учун амалга оширилмоқда. Олдинда режаларимиз кўп, мана шу янги дўкон оғирингизни енгил, узоғингизни яқин қилишига ишончимиз комил»,— дея таъкидлаб ўтди.
Шўх миллий тароналар, мазали ширинликлар ва қувноқ муҳит ҳамоҳанглигида ўтган маросим баробарида харидорлар маҳсулотларни ҳамёнбоп нархларда харид қилиш имкониятига эга бўлди.
Асака шаҳридаги Деҳқон бозори ҳудудидан жой олган супермаркет улгуржи савдога асосланган DISKONT туркумидан бўлиб, унда тармоқдаги энг арзон нархлар амал қилади.
Korzinka.uz тармоғи юртимизнинг бошқа ҳудудларида ҳам фаолиятини кенгайтиришни давом эттиради.
Сайт: www.korzinka.uzTelegram: https://telegram.me/joinchat/AAAAADwC1a4OOhUGeZtAdgFacebook: https://www.facebook.com/korzinkauz/Odnoklassniki.ru: https://ok.ru/korzinkauzInstagram: https://www.instagram.com/korzinkauz/
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ (0)