Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманида 12 июль куни пневматик тўппончадан 2 кишини жароҳатлаган шахс қидирилмоқда, деб хабар беради ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Фото: Google Images

Фото: Google Images

Сурхондарё вилояти, Сариосиё тумани, «Дашнобод» ҚФЙ, Байрапуш кўчаси рақамсиз уйда яшовчи, «Тошкент денгизи» дам олиш масканида хизмат кўрсатувчи «Ҳайрихон омад-савдо» МЧЖ ишчиси, 1992 йилда туғилган Акобир Рўзимбоев дам олиш маскан ҳудудида жойлашган автотураргоҳда, безорилик оқибатида ёнида бўлган пневматик тўппончадан шу автотураргоҳда ёлланиб ишлаётган М.З. ва Ф.И.ларга ўқ отиб жароҳат етказган ва воқеа жойидан қочиб кетган. Натижада жароҳат олган икки нафар ишчиларга тиббий ёрдам кўрсатилган. Акобир Рўзимбоевни ушлаш чоралари кўрилган.

Фуқаролардан ушбу шахсни қайердалиги ёки у ҳақида бирон маълумотга эга бўлганлар ички ишлар органларининг ҳудудий бўлимларига ёки «102» телефон рақамларига қўнғироқ қилиб, хабар беришлари сўралган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар