Бугун, 15 июль куни тонгда Рио-2016 Олимпиадаси ва жаҳон чемпионати совриндори Муроджон Аҳмадалиев ўзининг навбатдаги жангида аргентиналик Луис Фернандо Молинага қарши рингга чиқди.

Фото: МОҚ

6 раунд тўлиқ давом этган мазкур жангда ғолиб очколар ҳисобига кўра аниқланди. Ҳакамлар қарорига кўра Аҳмадалиев жангда муваффақият қозонди ва навбатдаги ғалабани қўлга киритди.

Аҳмадалиев бунгача икки маротаба жанг ўтказиб, уларнинг иккаласида ҳам рақибларини нокаут эвазига мағлубиятга учратганди. Молина эса 12 та жанг ўтказган. Шу жангларнинг 7 тасида у рақибларини мағлуб этган (2 тасида нокаут). 4 та жангда эса имкониятни бой берган. Битта жангда дуранг қайд этганди.

Шу тариқа Муроджон Аҳмадалиев ҳам ўзининг проф боксдаги 3 ғалабасини тантана қилди.