Сурия ҳукумати билан ярашишни истамаган жангарилар оила аъзолари билан бирга Деръадан Идлибга олиб чиқиб кетилмоқда. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Айтилишича, шу пайтга қадар шаҳардан ўнта автобусда 407 жангари ва уларнинг оила аъзолари чиқиб кетган.
Радикалларнинг чиқариб юборилишига Россия томонининг воситачилигида эришилди.
Изоҳ (0)