Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

АҚШ армияси Ироқ ва Кувайтда янги ҳарбий базалар ташкил этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Ироқдаги янги базани мамлакатнинг Анбар вилоятида бунёд этиш режалаштирилган — бу Ироқ пойтахти Бағдод ва Сурия пойтахти Дамашқ ўртасидаги йўлни назорат қилиш имконини беради.

Агар очиладиган бўлса, у ҳолда бу АҚШнинг Ироқдаги учинчи ҳарбий базаси бўлади. Ҳозирча АҚШ ҳарбийлари Айн ал-Асад ва Ҳаббония авиабазаларида қўним топган.

Кувайтда эса Пентагон Яқин Шарқ минтақасидаги энг йирик учиш-қўниш нуқтасига айланувчи авиабаза ташкил этмоқчи — бу АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг Кувайтдаги илк базаси бўлади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар