Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Kun.uz» хабар бермоқда.
Сессия Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов бошчилигида бўлиб ўтди. Самарқанд вилояти ҳокими лавозимига тайинланган Эркинжон Оқбўтаевич Турдимов ўрнига шу пайтгача Тошкент вилояти прокурори бўлиб ишлаган Баҳодир Пўлатов Сурхондарё вилоятига янги ҳоким этиб тайинланди.
13 июль куни Самарқанд вилояти ҳокими лавозимида ишлаб келган Туробжон Жўраев лавозимдан озод этилгани маълум қилингани ва Сурхондарё вилояти ҳокими сифатида ишлаб келган Эркинжон Турдимов Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинлангани ҳақида маълум қилинган эди.
Изоҳ (0)