• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг яна 2 депутати контракт нархининг ошишига муносабат билдирди

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг депутатлари Абдурашид Абдуқодиров ҳамда Расул Кушербоев Олий таълим муассасаларида контракт тўлов миқдорининг оширилганига ўз муносабатини билдирди. Депутатларнинг мулоҳазалари Расул Кушербоевнинг Facebook’даги саҳифасида эълон қилинди.

    Фото: Facebook / Расул Кушербаев

    Фото: Facebook / Расул Кушербаев
    Йиллар давомида ҳар йили оширилиб келинаётган Олий таълим муассасаларида ўқиш учун контракт тўлов миқдори 2017—2018-ўқув йилида оширилмаганлиги барча тўлов контракт асосида ўқиётган талабалар ва уларнинг ота-оналари учун катта ёрдам бўлган эди. Бироқ, ҳар йили иш ҳақи ва стипендияларнинг ортиб боришинини инобатга олганда, бундай ҳолатнинг ҳар йили давом этмаслиги кундай равшан эди.Чунки, даромадларнинг ўзгармагани ҳолда ҳаражатларнинг доимий равишда ортиб бориши бозор иқтисодиёти шароитида узоқ давом этмайди. Умуман, айтганда тўлов-контракт миқдорларининг ҳозир эълон қилинганидан ҳам кўра анча юқори фоизларга ортирилиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларни илгарироқ эшитгандик. Шунинг учун, ўқувчилар жудаям қизғин кутиб олган, интернет сайтлари ҳамда газеталарда эълон қилинган тўлов контракт миқдорларини камайтириш ҳақидаги таклифлар юқори ташкилотларга юборилган эди. Бироқ, минг афсуски, ушбу таклифларга тегишли мутасаддилар томонидан ҳозиргача ҳеч қандай муносабат ёки жавоб берилгани йўқ.Мазкур таклиф ҳаражатларни камайтириш, талабанинг қўлга киритилган баллига қараб табақалаштирилган тўлов-контракт миқдорини белгилаш ҳамда тайинланган стипендия миқдори ҳисобидан чегирма белгилаш орқали тўлов-контракт миқдорларининг камайтириш ва тўлашда қулайлик яратишдан иборат эди.Bildирилаётган бу таклиф тўлов контракт миқдорининг ҳозирги оширилган шароитида ҳам талаба ва уларнинг ота-оналари учун анчагина қулайликлар яратар эди.Таклифларни асослашга ўтсак.Маълумки, 2018—2019-ўқув йилида Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича умумий квота бакалаврлар учун 69 200 нафар, шу жумладан, давлат грантлари бўйича – 17 654 нафар ва тўлов-контракт асосида – 51 546 нафарни ташкил этади. Бошқача айтганда, 17 654 нафар талаба давлат бюджети асосида таълим оладиган бўлса, улардан атиги бир неча балл камроқ балл олган талабалар эса, тўрт йил давомида контракт тўлаши шарт. Устига устак, тўлов-контракт миқдорининг ҳар йили оширилиб борилишини ҳам унутмаслик керак. Бундан ташқари, талаба ёки унинг ота-онаси томонидан 6 ой олдин тўланган тўлов-контракт миқдори ҳисобидан ҳар ой, жумладан, таътил ойларига ҳам стипендия тўланиб келинмоқда.Агар илгари сурилаётган таклиф инобатга олиниб, амалиётга жорий этилса нима ўзгаради? Буни баклаврлар мисолида тушунтирамиз.Биринчидан, ҳозирги ҳолатда жами 69 200 нафар бакалаврдан 17 654 нафари тўлиқ давлат бюджети, қолган 51 546 нафари эса, тўлиқ тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинади ва давлатга 51 546 шартли бирликдаги тўлов-контракт миқдоридаги маблағ келиб тушади. Таклифга кўра эса, жами 69 200 нафар бакалаврларнинг энг юқори баллни қўлга киритган биринчи 12 фоизи ёки 8304 нафари тўлиқ давлат бюджети асосида, кейинги 12 фоизи ёки яна 8304 нафари 45 фоизли тўлов контракт асосида, кейинги 12 фоизи ёки яна 8304 нафари 60 фоизли тўлов контракт асосида, кейинги 12 фоизи ёки яна 8304 нафари 85 фоизли тўлов контракт асосида, қолган 52 фоиз ёки 35 984 нафари эса тўлиқ (100 фоизли) тўлов конракт асосида таълим олади. Натижада ўн мингга яқин талабага контракт тўловини тўлашда икки баробаргача енгиллик яратилади, қўлга киритилган баллга нисбатан рағбатлантириш кучаяди ва ниҳоят молиячилар учун энг муҳим бўлгани, амалдагидан 215 шартли бирликга (тахминан 1,8 миллиард сўмга) кўпроқ, яъни жами 51761,6 шартли бирликдаги тўлов-контракт миқдоридаги маблағ келиб тушади. Шу орқали ортиқча тушган маблағ эвазига ижтимоий ҳимояга муҳтож талабаларга ёрдам ташкил этиш ҳам мумкин бўлади.Иккинчидан, амалдаги тартибга кўра 6 ой аввал тўланган тўлов контракт ҳисобидан талабага стипендия тўлаб келинади. Бунда, агар тўлов контракт миқдори тўлиқ тўланмаган бўлса, талабага бир неча ойлар давомида ҳам стипендия тўланмай турилади. Бундай тартибнинг мавжудлиги, стипендиянинг талабага ижтимоий ҳимояси учун берилаётганини даъво қилувчиларнинг даъвосига мутлақо мос келмайди. Шунинг учун, талабага талаба ёки унинг ота-онаси томонидан тўланган тўлов-контракт маблағи ҳисобидан семестр якунига кўра 12 ой давомида стипендия тўлаб келинаётганлигидан келиб чиқиб, талаба ёки унинг ота-онасининг ҳоҳишига кўра таътил ойларидаги тўлиқ стипендияси ҳисобидан, қолган ойлардаги стипендиянинг энг кам ойлик иш ҳақи миқдоридан ортиқча қисми ҳисобидан тўлов-контракт миқдоридан чегириб ташлашни жорий этиш таклиф этилган эди. Бунинг натижасида, талабанинг ўқиш давридаги ижтимоий ҳимояси энг кам ойлик иш ҳақи миқдори ҳисобидан таъминлангани ҳолда, бир ўқув йили бўйича 1,7 миллион сўмдан 5,3 миллион сўмгача камроқ тўлаши мумкин бўлади. Бунда давлат бюджетига ҳеч қандай зарар келтирилмайди. Яна ҳам соддароқ айтганда, талаба бермайди ҳам олмайди ҳам.Ана энди айтингчи, юқоридаги таклифнинг давлат бюджетига қандай зарари бор? Аксинча, давлат бюджетига 1,8 миллиард сўмга яқин кўпроқ маблағ тушади-ку.Шуни ҳам эътироф этиш адолатдан бўлар эдики, баъзилар томонидан Германия, Япония каби давлатлардаги тартиб билан мамлакатимиздаги олий таълим муассасаларидаги контракт тўлов миқдорларини солиштириш орқали бир томонлама муносабат билдириш ҳолатлари учрамоқда. Германияда олий таълим олиш бепул ёки Япониядаги тўлов – контракт миқдорининг ўртача ойлик иш ҳақи миқдорига яқин бўлгани билан, улардаги талабаларга стипендия деярли тўланмайди. Бир ўқув йили давомида мамлакатимиздаги бир нафар талабага у тўлаган тўлов контракт миқдоридан 3,5—7 миллион сўмгачаси яна ўзига стипендия сифатида тўланаётганлигини инобатга олиш зарур. Агар бизда ҳам, ҳеч бир талабага стипендия умуман тўланмайдиган бўлса, тўлов-контракт миқдори 1,5—2 миллион сўмдан ортмаган бўлар эди ҳамда бу миқдор биздаги ўртача ойлик иш ҳақи миқдоридан ҳам катта фарқ қилмас эди. Яна шуни ҳам инобатга олиш керакки, ҳар йили тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилганларнинг 90—95 фоизи ўқишни давом эттиради ҳамда бир ўқув йили давомида 0,5 фоиз гача талабалар тўлов-контракт маблағини тўлай олмаганлиги учун талабалар сафидан четлаштирилади. Албатта бунда, минглаб ёшларнинг тақдири турганлигини ҳам унутмаслик зарур.Хулоса ўрнида, белгиланган харажатларга нисбатан даромадларнинг мутаносиблигини сақлаш заруриятидан келиб чиқиб, тўлов-контракт миқдорларинг оширилиб борилишини тушуниш мумкин. Бироқ, амалдаги тартибларнинг ўрнига адолат принципларига, талабаларнинг ижтимоий ҳимоясига қаратилган ҳамда ота-оналар учун қулайликлар яратадиган янгича тартибларни жорий этиш бўйича юборилган асослантирилган таклифлар юзасидан ҳеч бир мутасаддилар томонидан ҳеч қандай муносабат билдирилмаётганлигини қандай тушуниш мумкин?

    Абдурашид Абдуқодиров, Расул Кушербоев, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари

    Мавзуга доир: Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати ОТМларда контракт нархининг кўтарилишини қоралади

    12.07.2018, 11:14   Изоҳ (0)   63817
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қўқонда «Ўзбекистон—Корея дўстлик боғи» қурилади

    12.07.2018, 10:44

    Фарғонада 21 киши Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилинди

    12.07.2018, 10:29

    Ҳокимлик: Мўйноқ бутунлай ичимлик суви таъминотисиз қолгани ҳақидаги хабарлар асоссиз

    12.07.2018, 09:58

    Ўзбекистон молия вазирининг собиқ ўринбосари вафот этди

    12.07.2018, 09:04

    Илҳом Неъматов: Ислом Абдуғаниевич сўз бердими, албатта устидан чиқади — буни барча яхши биларди

    12.07.2018, 08:24

    Тошкентда Malibu сотишини билдирган жиноятчи харидорни ўлдиришга уринди

    11.07.2018, 23:53
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Палмейрас” “Ботафого”ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди

    Спорт | 28 июн, 23:48

    Колумбияда кўчки сабаб ҳалок бўлганлар сони 22 нафарга етди (видео)

    Дунё | 28 июн, 23:10

    Июль ойининг илк кунларида ҳаво ҳарорати 42 даражагача кўтарилади

    Ўзбекистон | 28 июн, 22:45

    Суперлига. “Қизилқум” сўнгги дақиқаларда гол уриб, мағлубиятдан қутилиб қолди

    Спорт | 28 июн, 22:41

    Украина: Одессада қурбонлар сони 14 нафарга етди

    Дунё | 28 июн, 22:20

    Италиянинг кўплаб шаҳарларида жазирама сабаб “қизил” огоҳлантириш эълон қилинди

    Дунё | 28 июн, 21:55

    30 дан ортиқ дрон уриб туширилди — Россия Мудофаа вазирлиги

    Дунё | 28 июн, 21:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.