Озарбайжон ғарбидаги Гянжа шаҳридаги тартибсизликларни бартараф этишга уринган икки нафар полициячи ҳалок бўлди, деб хабар беради «Ведомости».
Аввалроқ мазкур ҳудудда шаҳар ҳокимига қуролли ҳужум уюштирилган эди.
«Митинг чоғида, Гянжа шаҳри полиция бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ильгар Балакишиев ва туман полиция бошқармаси бошлиғи ўринбосари Самад Аббасов ўйиб-кесувчи предметлар ёрдамида ўлдирилган», — дейилади хабарда.
Ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, 40 киши қўлга олинган.
Изоҳ (0)