Японияда жала оқибатида 104 киши ҳалок бўлди, 50 киши бедарак йўқолди. Бу ҳақда Тҳе Жапан Times’га таяниб, «Газета.ru» хабар берди.
Аввалроқ Японияда табиий офат туфайли 81 кишининг ҳалок бўлгани маълум қилинган.
Япониянинг 19 та префектурасидан 5,9 миллион киши эвакуация қилинади. 30 мингга яқин киши эвакуация қилинганлар учун мўлжалланган махсус марказларда яшамоқда. Окаяма префектурасида 1 мингга яқин киши сув босган уйларнинг томларида жон сақламоқда.
Шу пайтга қадар 267 мингта бино ва автомобиль йўлларига зарар етган. 11 та префектурада 17 та темирйўл компанияси 56 та йўналиш бўйича қатновларни тўхтатган.
7 июль, шанба куни Япониянинг ғарбий қисмида кузатилган тайфундан кейин жала қуйишни бошлаган. Натижада сув тошқинлари ва ер кўчишлари содир бўлган. Япония ҳукумати Хиросима, Окаяма, Тоттори, Хиого ва Киото префектураларида фавқулодда ҳолат эълон қилган.
Аввалроқ Японияда жала туфайли келиб чиққан сув тошқинлари ҳамда ер кўчишлари қурбонлари сони 81 кишига етгани хабар қилинган эди.
Изоҳ (0)