Тошкент шаҳрида, 12 июль куни International меҳмонхонасининг Crystal Ballroom конференц залида хорижий ва маҳаллий инвесторлар таклифларини муҳокама қилиш ягона майдонининг биринчи учрашуви бўлиб ўтади. Бу ҳақда Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ахборот хизмати «Дарё»га хабар берди.
Тадбир Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси томонидан Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили билан ҳамкорликда ташкил қилинган. Учрашувлар ҳар ҳафта ўтказилиши режалаштирилган.
Тадбирнинг мақсади хорижий ва маҳаллий инвесторлар ўртасида мулоқот ўрнатиш, умуман сармоя жалб қилиш билан боғлиқ жараён иштирокчилари ўртасида алоқани йўлга қўйишдан иборат.
Учрашувлар давомида очиқ эшиклар тамойили амал қилади. Барча қизиқувчилар, хорижий ва маҳаллий инвесторлар, чет эл дипломатик миссиялари вакиллари, давлат органлари ходимлари учрашувларда иштирок этиши мумкин.
Тадбирда қатнашиш учун қуйидаги манзил бўйича рўйхатдан ўтиш лозим: https://invest.gov.uz/en/forma-zayavki
Изоҳ (0)