Тижорат банкларида жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатдан ўтказилди, деб ёзади Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий ахборот канали.
Низомда шикастланган чет эл валютасини муомалага яроқли деб топиш асослари ҳам кўрсатилган.
Хусусан, қуйидаги шикастланиш белгилари мавжуд бўлган банкноталар муомалага яроқли қонуний тўлов воситаси ҳисобланади:
- тасвирини (шаклини) аниқлаш имконини берадиган даражада сийқаланган ва ифлосланган бўлса;
- энининг (бўйининг) тўртдан бир қисмидан ошмаган ёпиштирилган йиртиқларга эга бўлса;
- қўйилган бурчаклари ёки қисмлари (1 сантиметр квадрат иккитадан ошмаган) бўлса ҳамда йиртиб олинган бурчаклари ёки қисмлар аниқ ушбу банкнотага тегишли бўлса;
- майда доғлар, ёзувлар, штамп изи (бунда ёзув ёки штамп изи икки донадан ошмаган бўлиши лозим) бўлганда ҳамда улар банкнотанинг ҳақиқийлигини аниқлашга халақит бермайдиган асосий ҳимоя белгиларидан бирининг 50 фоизидан ортиғини тўсиб қўймаган бўлса;
- банкнотада диаметри 1 миллиметрдан ошмаган ва иккитадан кўп бўлмаган тешиклар бўлса.
Изоҳ (0)