Япониядан жала туфайли келиб чиққан сув тошқинлари ҳамда ер кўчишлари қурбонлари сони 81 кишига етди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Япония ҳукуматининг маълумот беришича, мудофаа, полиция ва ёнғин хавфсизлиги хизматининг 48 минг нафар ходими жабрланувчиларини қутқариш ишларини олиб бормоқда. Мамлакат бош вазири Синдзо Абэ сел туфайли талафот кўрган ҳудудларнинг ўта қийин аҳволда қолганини маълум қилган.
6 июль, жума куни Япониянинг марказий ва жануби-ғарбий ҳудудларида сел кузатилган. Метеорология хизмати бошқармаси 7 та префектурада табиий офат туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилган. Ушбу префектураларда селлар бир неча ўн йилда бир юз беради.
Япония телекомпанияси томонидан вертолётдан тасвирга олинган кадрларга қараганда, Окаяма префектурасида вазият айниқса оғир. Бу ерда катта ҳудудларни эгаллаган турар-жойлар сув остида қолган. Айрим жойларда сув уйларнинг иккинчи қаватигача кўтарилган.
Олдинроқ қурбонлар сони 17 киши ҳалок бўлгани билдирилган эди. Шавкат Мирзиёев шу муносабат билан Япония бош вазири Синдзо Абэга таъзия билдирган эди.
Изоҳ (0)