Навоийда Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилинган тўрт кишига фуқаролик паспорти топширилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Давлат раҳбарининг «Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш тўғрисида»ги фармони ижросини таъминлаш мақсадида амалга оширилган тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамда ОАВ вакиллари қатнашди.
Тадбирда мамлакатда айни йўналишда олиб борилаётган ислоҳотлар инсонпарварлик ва бағрикенглик тамойилининг амалий ифодаси эканлигини таъкидланди.
Фуқаролик паспортларини топшириш маросимида Навоий вилояти ҳокими Қ.Турсунов сўзга чиқди.
Изоҳ (0)