ФИФА томонидан ўтказилган навбатдаги сўровномада Хорватия терма жамоаси сардори Лука Модрич Жаҳон Чемпионати чорак финали доирасида Россияга қарши ўтган учрашувнинг энг яхши ўйинчиси сифатида эътироф этилди.
Лука Модрич учрашувнинг биринчи қўшимча бўлимида Вида урган голга ҳаммуалифлик қилди. Шунингдек, ўйиндан кейинги пенальтилар сериясида ҳам нуқтадан адашамади ва жамоасининг ғалабаси ўз ҳиссасини қўшди.
Россия устидан қозонилган ғалаба сабаб Хорватия ЖЧ—2018 ярим финалида ўйнайдиган бўлди.
Изоҳ (0)