Таниқли бошловчилар Шоҳ Алимович (Нодиршоҳ) ва Ойхон Ифорзода яна бир бор ота-оналик бахтига муяссар бўлди, дея хабар бермоқда My Day.
Уларнинг хонадонида яна бир ўғил фарзанд дунёга келди. Ҳар икки бошловчи ҳам бу хушхабар билан 7 июль куни ўзларининг ижтимоий тармоқ саҳифаларида бўлишган.
Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг 10 январь кунида бошловчилар хонадонида ўғил фарзанд дунёга келган. Фарзандларига Амиршоҳ деб исм қўйган. Улар 2016 йилнинг 23 февраль санасида турмуш қурган.
Изоҳ (0)