Атлантика океанида «Крис» тропик пўртанаси шаклланди. Бу ҳақда тўфонларни кузатиш бўйича АҚШ миллий маркази баёнот берди, деб ёзади «РИА Новости».
Метеорологларга кўра, ҳозир «Крис» Шимолий Каролинанинг Хаттерас бурнидан 245 километр узоқликда. Шамолнинг максимал тезлиги соатига 65 километрни ташкил этади. Аммо тўфон кучайиши мумкин.
Олдинроқ Атлантикада шаклланган бошқа «Берил» пўртанаси тропик тўфон даражасига кўтарила олмаслиги аниқланган эди.
Изоҳ (0)