Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

5 июль, пайшанба куни Мексиканинг Мехико штатида жойлашган Тультепек шаҳрида пиротехника ишлаб чиқариш бўйича устахоналар портлаб кетди, оқибатда 24 киши ҳалок бўлди, деб ёзади «ТАСС» ҳудуд маъмурларига таяниб.

Фото: Yandex News

Фото: Yandex News

Тультепекда жами тўртта портлаш юз берган. Қурбонлар орасида бир нафар вояга етмаган шахс ҳам бор. Шунингдек, 49 киши жабрланган.

Ҳодиса юз берган туманда фейерверклар ишлаб чиқаришга расман рухсат берилган.

Портлашлардан бири воқеа жойига шифокорлар, полиция ходимлари ва қутқарувчилар етиб келганидан кейин содир бўлгани туфайли, қурбонлар орасида бир неча ўт ўчирувчи ва полициячилар ҳам бор.

Мексика президенти Энрике Пенья Ньето қурбонларнинг оилаларига ҳамдардлик билдириб, жабрланганларга тезроқ соғайишни тилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Неймар Бразилиянинг ЖЧ—2022 1/8 финалдаги ўйинини ҳам ўтказиб юбориши мумкин
Дунё
Эдвард Сноуден қасамёд қилиб, Россия паспортини қабул қилиб олди
Спорт
«Зенит» — «Спартак» ўйинидаги оммавий муштлашув иштирокчилари жазоланди