Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Андижон вилояти ИИБга фуқаро А.Қ. дан ариза келиб тушди, деб хабар беради вилоят ИИБ матбуот хизмати.

Фото: Getty

Фото: Getty

Аризада кўрсатилишича, фуқаро янги Damas русумли автомашина сотиб олганлиги боис ушбу автомашинасига давлат рақами олиш учун Андижон вилояти ИИБ ЙХХБга борган.

Бу жойда ўзини «Анвар» деб таништирган шахс билан кўришиб , у билан ўзаро суҳбат давомида янги автомашинасига «717» давлат рақамини олиш нияти борлиги ҳақида айтади. «Анвар» исмли шахс рақам олмоқчи бўлган фуқарога бундай давлат рақамини 400 АҚШ долларига олиб бериши мумкинлигини маълум қилади. Агарда «717» рақами йўқ бўлса, ушбу рақам ўрнига «017», «727», «747» ва «757» давлат рақамларидан бирини 250 АҚШ доллари эвазига олиб бера олишига ишонтиради. Ва мазкур рақамлардан бирини расмийлаштириб бериш 250 АҚШ долларига битишини айтади.

Мазкур мурожатга асосан жорий йилнинг 10 май куни Андижон вилояти ИИБ ўз хавфсизлиги бўлими ҳамда Жиноят қидирув бошқармасининг масъул ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, «Анвар» исмли шахс юқоридаги давлат рақамларини расмийлаштириб бериш эвазига келишилган кимёвий ишлов берилган 150 АҚШ доллари ҳамда 200 минг сўм миқдоридаги пулларни олаётган вақтида ушланиб, берилган 150 АҚШ доллари ҳамда 200 минг сўм миқдоридаги пуллар ашёвий далил тариқасида олинди.

Ҳолат бўйича олиб борилган тергов жараёнида ўзини «Анвар» деб таништирган шахс аслида I.Н. эканлиги, ички ишлар идоралари вакиллари билан ҳеч қандай келишувчанликка бормаганлиги , ўзининг нафси йўлида юқоридаги фуқародан фрибгарлик йўли билан пул ундирмоқчи бўлганли аён бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддасининг (фирибгарлик) 1-қисми ҳамда Жиноят Кодексининг 28, 211-моддаларининг 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Аҳолига газ етказиб беришни ошириш мақсадида Фарғона водийсидаги заправкалар иши вақтинча тўхтатилди
Маҳаллий
«Энергетика тарифлари эркинлашишининг самарасини аҳоли икки ойда сезишни бошлайди» — Шерзод Хўжаев
Маданият
Севимли фильмларимизнинг турли актёрлар томонидан ижро этилган афсонавий қаҳрамонлари (фото)