• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12591.71
    • RUB160.18
    • EUR14821.7
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкент вилояти бош имом-хатиби: ФҲДЁда ишлайдиган ходимнинг ўзи оилавий ибрат кўрсатган шахс бўлиши керак

    Халқаро пресс клубнинг навбатдаги сессияси «Ўзбекистонда демографик жараёнлар: фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этишдаги муаммолар ва ечим» мавзусига бағишланди.

    Фото: YouTube

    Фото: YouTube

    Сессияда ФҲДЁ органларининг олдида турган вазифалар, ваколатлар, муаммо ва камчиликлар ҳақида қизғин баҳс юритилди.

    Тошкент вилояти бош имом-хатиби Хайрулла Турматовнинг фикрича, ёшлар оилавий ҳаётни бошлайдиган ФҲДЁ органлари ходимларининг ўзлари оилавий намуна кўрсата олиши керак.

    Динимизда шундай бир қоида бор: Нимаики ишнинг боши яхшилик билан бошланса, унинг якуни ҳам яхшилик билан тугайди.

    Шунга кўра, ёшларимиз қиз уёқдан келади, йигит буёқдан келади, икковини дастлабки, мустақил оилавий ҳаётга қадам қўйиши ФҲДЁ мудирасининг олдидан бошланади. Чунки, шарий никоҳни биз ана шу ФҲДЁ гувоҳномасини олганимиздан кейингина ўқиймиз. Демак, ёшларнинг оилавий ҳаётнинг биринчи қадами ФҲДЁ мудираси олдида бошланаётган экан, у шахсга жуда кўп нарса боғлиқ.

    Биринчи навбатда одоб-ахлоқ. Пайғамбаримиз шундай деганлар: «Ҳар бир диннинг хулқи бор. Исломнинг хулқи бу — ҳаё. Тўғри, биз демократик-дунёвий мамлакатда яшаяпмиз. ФҲДЁ органларида турли динга мансуб фуқароларнинг никоҳлари қайд этилади. Лекин барибир, шу ерда хизмат қилаётган инсоннинг бирламчи фазилати ҳисобланиши керак.

    Мен вилоят бош имом-хатиби сифатида кўп жойларда мулоқотда бўламан. Мени кечирадилар, лекин камчиликнинг биттаси ҳам кўп-да! Мана шу оилани қайд қиладиган, фуқаролик ҳолатлари масалаларини қайд қиладиган инсон, вакила, биринчи навбатда шахсан оилавий намуна кўрсата оладиган инсон бўлиши керак. Тўғри, инсоннинг ҳаётида ҳар хил ҳолатлар бўлади. Масалан, у ҳам инсон унда ҳам ажрим бор, бола тарбияси бор, лекин барибир оилавий намуна кўрсата олган шахсдан илк қадам босиб келган йигит ва қиз нимадир олади. Чунки ёшлар ҳаяжонда, илк мустақил ҳаётининг дастлабки қадамларини босиб келмоқда. Шундай вазиятда у нимадир олишга ҳаракат қилади. Шунинг учун, мен илтимос қилардимки кадрлар масаласини кўриб чиқаётганда, унинг қанчалик даражада оилавий намуна кўрсата олишини ҳам эътиборга олиш зарур.

    Яна бир масалага эътибор қаратишни истардим, мустақилликдан кейин 27 йил ичида туғилган қанчадан қанча болаларнинг исмларини ўзгартириб беряпмиз. Масалан, одамлар ўқияпти, ўрганяпти, маънавият юксаляпти. Шундай экан, фарзандимнинг исмини нотўғри  қўйиб қўйибман, унинг маъноси ёки имлосида хатолик бор экан, шунинг учун дуо қилиб қўйинг, исмини ўзгартирмоқчиман, деб мурожаат қилаётганлар кўп бўляпти. Шунинг учун исмларни қўйишда унинг маъноси, тўғри ёзилишига ҳам алоҳида эътибор қаратиш зарур.

    Оддий касбда меҳнат қиладиган ходимни 2—3 ой малака оширишга юборамиз. Оила қуриш остонасида турган йигитлар билан бир марта 40 дақиқалик суҳбат ўтказганимиздан сўнг улар оила қурмоқда. Бир умр давом этадиган оилавий ҳаёт ҳақидаги билимларни биз уларга 40 дақиқа ичида сингдиролмаймиз-ку! Мана шу ҳолат оқибатида оилалар бузилиши, ажримлар ва ҳоказо муаммолар келиб чиқмоқда. Шунинг учун менинг таклифим, тўйдан олдин ФҲДЁга ариза берилганидан сўнг бир ой мобайнида, ҳеч бўлмаганида икки ҳафта ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлайлик, ҳамма мутахассислар бунинг учун бирикайлик. Эртанги кунда боласи туғилганидан кейин ажрим, алимент муаммоси устида бош қотиргандан кўра, ўн беш кун буёқда қойиллатиб ўқитиб, тушунча бериб қўйсак, балки ўша нохуш ҳолатларнинг анча камайишига эришармидик?

    Халқимизнинг ҳуқуқий онги, маданиятини ошириш учун ҳали анча ишларни амалга ошириш керак. Сабаби, тўйни белгилаб қўйяпти, ФҲДЁга бориш муддати 30 кун. Тўйхонани белгилайди, артистларни чақириб қўяди, ҳамма нарсани тайёрлаб домлани олдига келади, у эса ФҲДЁ қоғозини кўрмагунча никоҳ ўқимайди. Домла «мен никоҳ ўқий олмайман, диний идорадан рухсат йўқ» деб жавоб берса, бу тўйни тўхтатадими? Йўқ, бориб битта чала муллани топиб, у «Тегасанми, оласанми, Оллоҳ-у акбар!» деб, никоҳни ўқиб юборади. Буёқда кейин масжиднинг расмий имомлари тана-дашномга қолиб кетади.

    Хайрулла Турматов, Тошкент вилояти бош имом-хатиби

    06.07.2018, 16:49   Изоҳ (0)   28997
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Самарқандлик аёл ўзини ва болаларини пичоқлади. Икки қиз ҳалок бўлди, аёл омон қолди

    06.07.2018, 16:41

    «Ўзбекконцерт» тўй ўтказувчи санъаткорларнинг хизмат ҳақини белгилади

    06.07.2018, 16:22

    Самарқандда беш юлдузли меҳмонхона қурилади

    06.07.2018, 15:53

    Шавкат Мирзиёев Остонада Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан учрашди

    06.07.2018, 15:50

    ДТМ Ўзбекистонда тест синовларини ўтказишнинг якуний механизмларини 15 июлдан сўнг эълон қилади

    06.07.2018, 15:39

    Эски электр ҳисоблагичларни қиёслашдан ўтказиш учун истеъмолчи ҳақ тўламаслиги белгилаб қўйилди

    06.07.2018, 14:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?

     

    Тавсия этамиз

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Самарқанд нўхат шўраги патентланди 

    Ўзбекистон | 3 июл, 22:50

    Дерматологдан огоҳлантириш: “Ушбу хато SPF кремнинг фойдасини йўққа чиқаради”

    Гўзаллик | 3 июл, 22:40

    АҚШда 6 млрд долларлик таълим дастурларини молиялаштириш тўхтатиб қўйилди 

    Дунё | 3 июл, 22:30

    Суперлига. “Шўртан” ўз майдонида “Қизилқум”га мағлуб бўлди

    Спорт | 3 июл, 22:26

    Ўзбекистонга заргарлик буюмларини ноқонуний тарзда олиб кирмоқчи бўлган шахс тўхтатиб қолинди

    Ўзбекистон | 3 июл, 22:20

    Навоийда бир гуруҳ нотаниш қизлар истироҳат боғида жанжаллашди 

    Ўзбекистон | 3 июл, 22:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.