• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12715.13
    • RUB161.75
    • EUR14730.48
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Адлия вазири ўринбосари: Ўзбекистонда 2017 йилда 59 мингдан ортиқ бола никоҳсиз туғилган ёки отаси номаълум

    Ўзбекистонда 2017 йилда туғилган болаларнинг 10 фоизининг отаси номаълум ёки никоҳсиз туғилган. Бу ҳақда Адлия вазири ўринбосари Акбар Тошқулов Халқаро пресс клубнинг «Ўзбекистонда демографик жараёнлар: фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этишдаги муаммолар ва ечим» мавзусида бўлиб ўтган сессиясида маълум қилди.

    Фото: Халқаро пресс клуб

    Фото: Халқаро пресс клуб
    ФҲДЁ органларига ҳар бир фуқаро ҳаёти давомида бир неча марта мурожаат қилади. Бу туғилишни қайд қилиш, никоҳни расмийлаштириш ёки инсон ўлимини қайд қилиш бўлиши мумкин. Дарҳақиқат, инсон ҳаётидаги энг муҳим ҳодисалар ФҲДЁ органларида қайд қилинади. Агарда бу ҳолатлар қайд қилинмай қолиб кетадиган бўлса, айрим фуқаролар ҳаётида турли муаммоларни келтириб чиқаради. Масалан, тасаввур қилайлик фарзанд туғилди, унинг ҳужжатлари расмийлаштирилмай қолди. Бунинг натижасида бу фарзанд давлат томонидан яратилган ижтимоий муҳофазалар, тиббий хизмат, таълим олиш ёки меҳнат қилиш ҳуқуқларида турли қийинчиликларга дуч келади. Чунки, биламиз, ҳамма жойда ҳужжат талаб қилинади. Фуқаронинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати бўлмаса у ҳаёти давомида қийналади.

    Ёки никоҳнинг расмийлаштирилмаслиги оқибатида эр-хотин ўртасида турли мулкий муаммолар келиб чиқиши мумкин. Уларнинг фарзандлари ҳам ўз ҳаётида муаммоларга дуч келиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Давлатда эса давлат муҳофазасидан четда қоладиган фуқаролар қатлами юзага келиши мумкин. Ўтган икки йил мобайнида ҳудудларда уйма-уй юриб ҳужжатлар ўрганилганида 1339 нафар фуқаронинг ҳеч қандай ҳужжати мавжуд эмаслиги аниқланди ҳамда уларнинг ҳужжатлари расмийлаштирилди. Лекин бу ҳали ушбу йўналишдаги ишларнинг бошланиши. Жуда кўплаб оилаларда бундай муаммолар мавжуд. ФҲДЁ органлари ходимлари фақат қоғозни расмийлаштириш билан шуғулланмоқда. Статистикага тўхталадиган бўлсак, 2017 йилда Ўзбекистонда 19 701 нафар ёлғиз она, 59 129 нафар фарзанднинг оталигини белгилаш ҳолати қайд этилган. Бу жами туғилишларнинг 10 фоизини ташкил қилади. Демак, ўтган йилда туғилган болаларнинг 10 фоизининг отаси номаълум ёки никоҳсиз туғилган деб қайд этилган. Аслида, кўпчилигини биламизки, айримларининг отасининг ҳужжати йўқлиги ёки никоҳни вақтида расмийлаштирилмаслиги оқибатида фарзандлар ҳаётида уларнинг шаъни, қадр-қимматига таъсир кўрсатувчи ҳолатлар юзага келгани аниқланган.

    Яна ажрим масалалари ҳам ФҲДЁ органлари орқали расмийлаштирилишини биламиз, лекин ҳар бир ажрим ортида бир оила, инсонлар тақдири турганлиги юзасидан бу жараёнга ФҲДЁ органлари ходимлари томонидан юзаки қаралганини биламиз. Натижада биз ажрим деганда фақат рақамларни кўрадиган бўлдик. Бу эса жамиятда ижтимоий муаммоларни келтириб чиқаришгача борди.

    Акбар Тошқулов, Адлия вазири ўринбосари

    06.07.2018, 17:50   Изоҳ (0)   24269
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Олмалиқдаги темир йўл станцияcидан 22 млн сўмлик саноат қурилмалари ўғирланди

    06.07.2018, 17:25

    Тошкент вилояти бош имом-хатиби: ФҲДЁда ишлайдиган ходимнинг ўзи оилавий ибрат кўрсатган шахс бўлиши керак

    06.07.2018, 16:49

    Самарқандлик аёл ўзини ва болаларини пичоқлади. Икки қиз ҳалок бўлди, аёл омон қолди

    06.07.2018, 16:41

    «Ўзбекконцерт» тўй ўтказувчи санъаткорларнинг хизмат ҳақини белгилади

    06.07.2018, 16:22

    Самарқандда беш юлдузли меҳмонхона қурилади

    06.07.2018, 15:53

    Шавкат Мирзиёев Остонада Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан учрашди

    06.07.2018, 15:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    InfinBLACK билан қадимий шаҳарлар бўйлаб саёҳатлар


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 

     

    Тавсия этамиз

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10

    Эрон–Исроил қарама-қаршилиги: уруш босқичма-босқич қандай авж олди?

    16 июн, 14:38

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистон ТИВ Эрон ва Исроилдаги ватандошларга ҳарбий ҳамда бошқа давлат объектларига яқинлашмасликни тавсия қилди

    Ўзбекистон | 16 июн, 23:59

    Ҳиндистонда эркак смартфонига чақмоқ уруши оқибатида ҳалок бўлди 

    Дунё | 16 июн, 23:40

    “Исроил Ғарбнинг чексиз қўллаб-қувватлаши туфайли Эронга ҳужум қилди” — Эрдўғон 

    Дунё | 16 июн, 23:30

    Трамп Канадада ўтказиладиган G7 саммитида Зеленский билан музокаралар олиб боради

    Дунё | 16 июн, 23:20

    Нигерия қарийб 30 йил олдин қатл этилган “Огони-тўққизлик” аъзоларини вафотидан сўнг афв этди 

    Дунё | 16 июн, 23:10

    “Дарё” дайжести: 16 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 16 июн, 23:00

    “АҚШ Исроилнинг Эронга ҳужум қилишига йўл қўйиб, халқаро ҳуқуқни бузди” — Эрон президенти 

    Дунё | 16 июн, 22:50

    Тошкентда катта миқдордаги гиёҳвандлик моддаларини тарқатган “закладчик” ушланди

    Ўзбекистон | 16 июн, 22:40

    Флориан Вирц ҳафта охирида “Ливерпуль”да тиббий кўрикдан ўтади

    Спорт | 16 июн, 22:38
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.