5 июль куни Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида она ўз жигарбандларининг умрига зомин бўлди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Шу куни Жағалбойли маҳалласида рўйхатда турувчи, вақтинча «Қоровултепа» МФЙда яшовчи уй бекаси Р.Р. исмли аёл уйида қизлари 7 ёшли Б.Т. ва 1 ёшли М.Р. нинг қорин қисмларига пичоқ уриб, яралади.
Сўнг ўзининг ҳам қорнига пичоқ билан уриб, жароҳат етказади.
Ҳодиса оқибатида қизлар воқеа жойида ҳалок бўлди. Р.Р. касалхонага ётқизилди.
Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)