Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида 1 июль куни номаълум ҳайдовчи аниқланмаган автомашинани ТҲАЙ кўчасида ҳайдаб кетаётиб пиёда, Учтепа туманида яшовчи Б.А.ни уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетган. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Оқибатда Б.А. жароҳат олиб, воқеа жойида ҳалок бўлди. Ушбу йўл-транспорт ҳодисасини содир этган номаълум ҳайдовчини аниқлаш ва ушлаш чоралари кўрилган.
Пиёдани уриб кетган шахс ёки машина ҳақида маълумотга эга бўлганлардан ички ишлар органларининг ҳудудий бўлимларига хабар бериш ёки 102 телефон рақамига қўнғироқ қилиш сўралган.
Изоҳ (0)