Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россияга Қрим учун киритилган санкциялар ярим орол Украинага қайтариб берилмагунича кучда қолади. Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Сара Сандерс маълум қилди, деб ёзади «Интерфакс».

Фото: Reuters

Фото: Reuters

«Биз Россиянинг Қримни босиб олишга уринишини тан олмаймиз. Биз Россиянинг фикрига қўшилмаймиз. Қрим учун Россияга киритилган санкцияларимиз Россия ярим оролни Украинага қайтармагунича кучда қолади», — деди у журналистларга.

Шу билан бирга, Сандерс АҚШ ва Россия президентлари Дональд Трамп ва Владимир Путиннинг бўлғуси саммитида АҚШ томонидан Қримнинг Россияга тегишли эканлиги тан олиниши эҳтимоли муҳокама қилиниш-қилинмаслиги ҳақидаги саволга жавоб бермади.

«Мен музокаралар ҳақида ҳозир ҳеч нарса айтмоқчи эмасман», — деди Оқ уй матбуот котиби.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда 175 кишининг паспортига IMEI кодлари ноқонуний рўйхатдан ўтказилгани аниқланди
Маҳаллий
Вазирликнинг 8 млрдга тушган сайти, қашқадарёлик ота-ўғилнинг Тошкентни «лол қолдирган» қилмиши: «Дарё»да ҳафта дайжести
Маҳаллий
Уй-рўзғор ишлари аёлларнинг иқтисодий фаоллигини туширади: Ўзбек аёлининг мартабага эришиш имкониятлари таҳлил қилинди