Америкалик актёр Жон Малкович «Янги ота» сериалидаги бош роллардан бирини ижро этади. Ушбу фильм Паоло Соррентинонинг «Ёш ота» фильмида сўзлаб берилган ҳикоянинг давоми бўлади, деб хабар беради Afisha Daily.
Сериал учун сценарийни Умберто Контарелло ва Стефано Бисес билан биргаликда Соррентинонинг ўзи ёзган.
«Янги ота»нинг суратга олиш ишлари Италияда, ноябрь ойида бошланади.
Малкович айнан қайси образни яратиши ҳозирча номаълум. «Янги ота» фильмининг сужети ҳам ошкор қилинмаяпти.
Изоҳ (0)