Буюк Британиянинг Лидс шаҳрида актриса Лина Хидининг собиқ турмуш ўртоғи Питер Лофраннинг эҳсон учун гитара чалаётгани қайд этилган, деб ёзмоқда «Корреспондент.net».
Хабар берилишича, 39 ёшли Лофран жуда оғир молиявий аҳволда.
Лофран Хиди билан никоҳдан ўтгунга қадар Голливудда яшаган ва миллионер бўлган. Кўринишидан, сўнгги вақтларда омад ундан юз ўгирган.
Лофран ва Хиди 2007 йилда турмуш қурган, 2010 йилда уларнинг ўғли дунёга келган. Бир йил ўтгандан кейин эса улар ажрашиш учун ариза берган ва шундан сўнг узоқ давом этган суд жараёни бошланган.
Шундан кейин Лофраннинг дўстлари GoFundMe сайтида саҳифа очиб, ҳаммадан эркакнинг суд харажатлари учун ёрдам беришни сўраган.
Изоҳ (0)