АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида Шарқнинг буюк мутафаккири ва Мовароуннаҳр ҳукмдори Мирзо Улуғбек ҳаёти ва илмий мероси ҳақида ҳикоя қилувчи «Улуғбек. Осмон тоқига қўйилган нарвон» тарихий ҳужжатли фильмининг тақдимоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда Каримов фондининг Facebook’даги саҳифасида маълум қилинди.
Ушбу фильм Лола Каримова-Тиллаева ва унинг турмуш ўртоғи Тимур Тиллаев продюсерлиги остида режиссёр Баҳодир Йўлдошев томонидан суратга олинган.
Лос-Анжелесдаги тақдимотда 1969 йилда «Аполлон 11» миссияси доирасида Ой юзига иккинчи бўлиб қадам босган афсонавий америкалик астронавт Базз Олдрин ва тарихий кинолентада бош ролни ижро этган актёр, жаҳон киноси юлдузи Арманд Ассанте иштирок этди.
Мазкур киноасар 2017 йилда 74-халқаро Венеция кинофестивалида «Энг яхши хорижий ҳужжатли фильм» номинациясида нуфузли «Кинео» мукофотига сазовор бўлди, Италиянинг Искья оролида бўлиб ўтган халқаро кинофестивалда эса «Энг яхши ҳужжатли фильм» номинациясида ғолиб бўлди.
Жорий йил сентябрь ойида «Улуғбек. Осмон тоқига қўйилган нарвон» фильми ўзбек тилида бепул тақдим этилади. Ҳозирда эса фильмни инглиз тилида Amazon ва Vimeo сайтлари орқали кўриш мумкин.
Изоҳ (0)