Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистонда жорий йил 15 июлдан энг кам иш ҳақи миқдорининг ошиши кутилмоқда. Бу ҳақда Иқтисод вазирининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев маълум қилди, дея хабар беради «Газета.uz».

Фото: «Газета.uz»

Фото: «Газета.uz»

ЭКИҲ 7 фоиз атрофида оширилади.

Мубин Мирзаев 2017 йилнинг декабрь ойида мамлакатда эндиликда ҳар олти ойда ойлик маошнинг инфляция натижасида йўқотилган қисми конпенсация сифатида қайтарилиши, шу билан ойлик маошнинг ўсиши инфляция даражасидан паст бўлмаслигини айтганди.

2 июль куни ўтказилган Халқаро пресс-клуб йиғилишида бош вазир ўринбосари, молия вазири Жамшид Қўчқоров биринчи ярим йилликда инфляция 6,2 фоиз бўлганини маълум қилди.

«Биринчи марта прогнозлар даражасига чиқилди ва Халқаро валюта фонди бу рақамларни шубҳа остига олмайди. Бунга қадар эса ХВФ бизнинг кўрсаткичларимизни ҳеч қачон қабул қилмаган», — дея тан олди молия вазири.

Шундан келиб чиққан ҳолда, ЭКИҲнинг кутилаётган индексацияси ярим йилликдаги инфляция даражасидан юқори бўлади.

«Йил охирига бориб, энг кам маош иккинчи ярим йилликдаги инфляция даражасидан келиб чиқиб яна бир бор индексация қилинади. Бу бюджетга киритилган», — дея таъкидлади Мубин Мирзаев.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Хоразмда икки киши ис газидан вафот этди
Маҳаллий
Виртуал карталар нима ва улардан қандай қилиб тўғри фойдаланиш мумкин?
Дунё
Twitter офисида ходимлар учун каравотлар пайдо бўлди, Илон Маск аввалроқ меъёридан ортиқча иш бўлиши ҳақида огоҳлантирганди