Дунёнинг энг бой оиласи Walmart дўконлар тармоғи соҳиби Уолтонлар оиласи бўлиб чиқди. Уларнинг бойлиги 151 миллиард долларга баҳоланди. Бу ҳақда Bloomberg Billionaires Index асосида Bloomberg агентлиги ўз рейтингида маълум қилди, деб ёзади ForumDaily.
Bloomberg рейтингининг кумуши Кох оиласига насиб қилди. Koch Industries корпорацияси асосчиси Фред Кохнинг ўғилларининг биргаликдаги бойлиги 99 миллиард долларга яқин.
Mars компаниясининг асосчиси Фрэнк Марснинг меросхўрлари бойлиги деярли 88 миллиард долларга баҳоланмоқда. Mars компанияси M&Ms, Milky Way ва Mars Bars каби маҳсулотлари билан машҳур.
Рейтингнинг тўртинчи ўрнини Anheuser-Busch халқаро компаниясига эгалик қилувчи бир нечта оила эгаллади. Компания дунё бўйича энг йирик пиво ишлаб чиқарувчи ҳисобланади. Bloomberg компания соҳиблари умумий бойлигини 54 миллиард долларга баҳолади.
Энг бой оилалар бешлигини француз модалар уйи Hermes асосчисининг меросхўрлари тугаллайди. Bloomberg баҳолашича, улар биргаликда 49 миллиард доллардан кўпроқ маблағ эгаси.
25 та энг бой оиланинг умумий бойлиги триллион доллардан ортиқ эканлиги таъкидланмоқда. Рейтингга мероси ҳеч бўлмаганда бир марта авлоддан авлодда ўтган фамилиялар киритилган.
Изоҳ (0)