Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида 21 июнь куни Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида яшовчи Э.Ж. маст ҳолда Сувсоз даҳасида жойлашган 3-сонли ИИБ биноси олдида шу даҳада яшовчи В.К. билан жанжаллашади. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Фото: ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси

Фото: ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси

Чақирув асосида воқеа жойига келган Бектемир туман ИИБ тезкор вакили, лейтенант Ш.С. фуқаро Э.Ж.ни тартибга чақирган вақтида у ходимнинг қонуний талабларига бўйсунмай, қаршилик кўрсатиб, уриб, жароҳат етказди.

Натижада лейтенант Ш.С. жароҳат олиб, касалхонага ётқизилди. Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар