Физиклар нима учун ҳалигача ўзга сайёраликлар топилмагани ва келажакда топиб бўлмаслигини тушунтириб берди, деб ёзади «РИА Новости».
ХХ аср ўрталарида америкалик астроном Фрэнк Дрейк томонидан тузилган формулага кўра, коинотда цивилизациялар мавжудлиги эҳтимоли анчагина юқори. Бунга жавоб тариқасида физик Энрико Ферми ўз номи билан аталадиган парадоксни шакллантирган
Парадоксдаги гипотезалардан бири мукаммал Ер назарияси ҳисобланади. Унга кўра, онгли мавжудотлар шаклланиши учун мукаммал шароитлар зарур.
Бошқа астрономларнинг фикрига кўра, галактика цивилизациялари жуда тез йўқ бўлиб кетгани ёки ўзини фаол равишда инсониятдан яширгани сабабли ўзга сайёраликлар билан боғланишнинг имкони йўқ.
Изоҳ (0)