Марсда юрувчи Opportunity аппаратининг ҳаётига таҳдид солаётган кучли чанг бўрони янада кучайди. Энди у сайёранинг бутун ҳудудини қоплаб олди. Бу ҳақда Марснинг тескари томонидаги Curiosity аппаратидан олинган тасвирларга таяниб, NASA’нинг реактив ҳаракат лабораторияси маълум қилди, деб ёзади «РИА Новости».
Curiosity аппарати ва орбитадаги зондлар олиб бораётган кузатувлар бундай катаклизмалар вақтида чанг Марс сатҳи ва атмосферасининг юқори қисмларида қандай ҳаракатланиши ҳақида маълумот олишга ёрдам бермоқда.
Июнь ойининг бошида NASA вакиллари Марсда кучли чанг бўрони бошлангани ҳақида маълум қилган. У Opportunity аппарати ишлаётган Индевор кратерининг катта қисмини эгаллаб олган. Бўрон бошланганидан бир неча кун ўтгач, вазият шунчалик ёмонлашганки, миссия муҳандислари аппаратни фавқулодда ҳолат режимига ўтказишга ва унинг соатдан ташқари барча жиҳозларини ўчириб қўйишга мажбур бўлган.
Opportunity томонидан унинг ўчирилишидан бироз олдин олинган кўрсаткичларга кўра, чангнинг атмосферадаги миқдори рекорд даражага етган, бўрон эса сайёра миқёси даражасига етган.
Изоҳ (0)